Истанбул хавфсизлик бошқармаси 26 май кечки пайт экстремистик руҳдаги Маочилар коммунистик партияси аъзоларини ҳибсга олиш бўйича йирик операция ўтказди. Бу ҳақда Анатолия агентлиги хабар бермоқда.

Ҳозирда 20 киши ҳибсга олинган, бироқ ҳибсга олинганлар сони ортиши мумкин.

Ҳаммаси бўлиб операцияга 800 га яқин полициячи, жумладан Хавфсизлик бошқармасининг террорчиликка қарши бўлимининг махсус вазифаларни бажарувчи ходимлари жалб қилинди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари полиция вертолёти ёрдамида Истанбулнинг 10 та уездида 30 та манзил бўйича облавалар уюштиришди. Ҳибсга олинган партия фаоллари ёнидан иккита автомат, тўппонча ва катта миқдордаги партия ҳужжатлари мусодара қилинди. Таъкидланишича, ушбу шахслар 1 май куни полициячилар билан тўқнашувларда иштирок этган. Улар юзларига ниқоб таққан ҳолда полициячиларга тош ва ёнувчи аралашма солинган идишлар улоқтиришган.

Маочилар коммунистик партияси Туркияда экстремистик қуролланган ташкилот ҳисобланади. Унинг таркибини мамлакатнинг бошқа коммунистик партиялари ва ҳаракатларидан чиққан одамлар ташкил қилади. Партия ўз фаолиятини мамлакатнинг бир неча вилоятларида олиб боради.