Мадриднинг “Реал” клубида тўп сураётган франциялик футболчи Карим Бензема “Манчестер Юнайтед” сафига ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.

Нашр берган маълумотларга кўра, футболчининг трансфер баҳоси 40 млн фунт стерлингни ташкил қилмоқда, бироқ футболчининг трансфер келишувига инглиз клубининг дарвозабони Давид Де Хеанинг испан клубига ўтиши банди киритилиши ҳам мумкин.

Футболчи билан “Арсенал” ҳам қизиқмоқда.

Бензема ўтган ёзда “Реал” билан 5 йиллик янги шартнома тузган эди.