Полиция кичик сержанти Москва автомобиль халқа йўлининг 25 км участкасида гумондорни қўлга олиш чоғида ўлдирилди. Бу ҳақда Москва полицияси матбуот хизматига таянган ҳолда Интерфакс хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, эрталаб соат 3:00да полиция ходимлари гумондор шахс миниб кетаётган “Газель” машинасини тўхтатганлар. Аммо ҳайдовчи полиция ходимига уч марта пичоқ билан зарба бериб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Полициячи шифохонада вафот этган.