АҚШ президенти Барак Обама НАТО бош котиби Йен Столтенберг билан учрашув якунларига кўра бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия Украина бўйича янада ҳужумкор позицияни эгаллаганини маълум қилди. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар бермоқда.
“Биз Украинадаги вазиятни ва Россиянинг унга нисбатан позицияси ҳужумкор тус олиб бораётганини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдик”, – Обаманинг сўзларини келтиради агентлик Твиттердаги саҳифасида.
Ўз навбатида, Столтенберг Украина ихтилофини ҳали ҳам тинч йўл билан ҳал қилиш имконияти борлигини маълум қилди.