Жасур Абдураимов бошчилигидаги 1997 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг навбатдаги йиғини "ЖАР" стадионида бошланди.

Олган маълумотларимизга кўра, бир неча йилдан бери Каталония чемпионатида тўп тепиб, ўз голлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлиб келаётган Сардор Юсупов ҳам йиғинда қатнашиш учун Тошкентга етиб келган. "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси бўлган Сардор ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, Каталония чемпионатида тўпурарлардан бири бўлиб турибди.