“Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси корхоналарининг бир гуруҳ раҳбарлари Туркияга сафар уюштиришди.
Маълум қилинишича, улар тери-кўнчиликка ихтисослашган бир қатор маҳаллий корхоналарда учрашувлар ўтказиб, Ўзбекистон пойабзал саноатини ривожлантириш мақсадида замонавий технологиялар харид қилиш масаласини кўриб чиққанлар.
Уюшма матбуот хизматининг хабар беришича, сафар якунларига кўра CEMSAN Mak Ins. San.Tik. Ltd. Sti компанияси билан замонавий қурилма ва жиҳозлар сотиб олиш бўйича умумий қиймати 867 минг долларга тенг учта шартнома имзоланган.