Ўзбекистонда "Samsung Electronics" компаниясининг ишлаб чиқариш мажмуаси яратилади

Технология 27 Май 2015 2293

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Абдуғаниевичнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида 2015 йилнинг 26 май куни Сеул шаҳрида Ўзбекистон-Корея бизнес форуми бўлиб ўтди.

Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги томонидан ташкил этилган форум ишида Корея томонидан 300дан ортиқ иштирокчи, шу жумладан Корея ҳукумати, савдо, саноат ва энергетика, ташқи ишлар, коммуникациялар, инфратузилма, қурилиш ва транспорт, қишлоқ хўжалиги ва минтақавий тараққиёт вазирликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Шунингдек, тадбирда Корея газ корпорацияси, "Lotte group", "Samsung", "LG", "Hyundai", "Hanjin group", "Korean Air", "GM Korea", "GS", "Posko", "Xanva", cингари кўплаб етакчи корейс компаниялари, Эксимбанк, Корея ривожланиш банки, "Корея эксчендж банк", "Шинхан банк" ва бошқа молиявий институтлар ҳам қатнашди.

Бизнес-форумда сўзга чиққан ахборот-коммуникация технологиялари тармоғи вакиллари Ўзбекистонда ушбу соҳанинг жадал ўсиш суратлари ва катта истиқболларини таъкидлашди.

"Samsung Electronics" компанияси учун Ўзбекистон истиқболли шерик ҳисобланади. Ўзбекистон иқтисодий ўсиш бўйича улкан салоҳиятга эга, мамлакатда замонавий ва диверсификацияланган саноат яратилган. Яқин келажакда республикада замонавий электр-маиший техникани ишлаб чиқариш ва минтақа бозорларига экспорт қилиш учун таянч ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилиши мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда, "Samsung Electronics" компанияси "ноу-хау"лар ва илғор технологик ишланмалар билан бўлишиш йўли билан энг замонавий маиший техникаларни ишлаб чиқариш бўйича тўлиқ мажмуани яратиш ҳақида стратегик қарор қабул қилди", дейди компанияси вице-президенти Ку Ин Чой.

Кўпроқ янгиликлар