Украина президенти Пётр Порошенко бугун, 27 майда Варшавада, “Народовий” стадионида бўлиб ўтадиган Украинанинг “Днепр” ва Испаниянинг “Севилья” ўртасидаги Европа Лигасининг финал учрашувига ташриф буюради.
Порошенко Польшага ташриф буюриб, мамлакатнинг янги президенти Анжей Дуда билан учрашиши, учрашувдан сўнг стадионга ўйинни томоша қилишга бориши режалаштирилган эди. Бироқ Дуда банд бўлганлиги сабабли Порошенко билан учраша олмаслигини маълум қилди. Унинг ўрнига Порошенко билан мамлакатнинг эндиликда собиқ президенти Бронислав Комаровский учрашадиган бўлди.

Пётр Порошенко Украина президенти мақомида фақатгина бир марта футбол ўйинини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрган. У “Олимпийский” стадионида ўтказилган Европа лигасининг 1/8 финалида “Днепр”нинг “Эвертонга” қарши учрашувига ташриф буюрган. “Днепр” бу учрашувда инглиз клуби устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.