Қамоқдан 30 йил аввал қочиб кетган италиялик мафиоз Бразилияда қўлга олинди

Жамият 27 Май 2015 2546

Бразилия полицияси 26 май куни 30 йилдан бери қочқинликда юрган итальян мафиясининг бошлиғини қўлга олди. 56 ёшли Паскуале Скотти исмли бу мафиоз Интерпол ва Бразилия полициясининг биргаликдаги операцияси натижасида Ресифи шаҳрида қўлга олинди.

Скотти Неаполдаги Camorra гуруҳи мафиясининг хўжайини бўлган. 1980 йилда унинг 20дан ортиқ кишининг қотиллигида айбдорлиги ўрнатилган. 1983 йилда у қўлга олинган. Мафиозни қўлга олиш пайтида отишма юз берган ва жиноятчи бир нечта еридан жароҳат олган. 1984 йил Рождество байрами арафасида Скотти ўзи даволанаётган қамоқхона шифохонасидан қочишга муваффақ бўлган.

Италия йўлларида минглаб автомобиллар текширувдан ўтказилганига ва рейдлар амалга оширилганига қарамай, карабинерлар уни ушлай олмаган. 1991 йилда у 20дан ортиқ қишининг қотиллиги, ноқонуний тарзда ўқотар қурол сақлаганлик ва товламачиликда айбдор деб топилиб, сиртдан жазога тортилган.

Бразилияда мафиоз ўз ташқи қиёфасини ўзгартирган. Уни 30 йил аввалги архив маълумотларида сақлаб қолинган бармоқ излари бўйича топишга муваффақ бўлинди. Скотти Бразилияда ўз оиласи билан оилапарвар одамларга хос тарзда ҳаёт кечирган: у ўзининг икки фарзандини мактабга олиб келганда қўлга олинди.

Италия ҳукумати жиноятчининг экстрадиция қилиниши жараёнини бошлади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар