Қозоғистонда миграция қонунчилигини бузган 428 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Жамият 27 Май 2015 2909

Қозоғистонда миграция қонунчилигини бузган 428 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Барча қўлга олинганлар Сариёғоч туман Ички ишлар бошқармасига процессуал қарор қабул қилиш учун топширилди.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг ноқонуний миграцияга қарши курашиш масалалари бўйича тегишли органлари раҳбарлари Кенгаши қарори билан ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудларида учинчи давлат аъзоларининг ноқонуний миграцияси ва одамлар савдосига қарши курашиш мақсадида 18–23 май кунлари ҳуқуқ-тартибот муассасалари кучлари ва воситалари иштирокида “Нелегал-2015” биргаликдаги тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган операция доирасида Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасиси Чегара хизмати “Онтустик” вилоят бошқармаси Сариёғоч чегара отряди чегарачилари 18-23 май кунлари Қозоғистон Республикаси миграцион қонунчилиги қоидабузаларини қидириш ва аниқлаш бўйича Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сариёғоч туманида тезкор рейд тадбирлари ўтказдилар.

Ўтказилган тадбирлар натижасида миграцион қонунчиликни бузган 428 нафар Ўзбекистон фуқароси ушланди.

Кўпроқ янгиликлар