Қозонда турк олами журналистларининг съезди бўлиб ўтади

Жаҳон 27 Май 2015 880

Татаристон пойтахтида туркий халқлар ва давлатларнинг журналистлари иштирокида иккинчи халқаро съезд ўтказилади. Тадбирнинг очилиш маросими бугун бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, тадбирда Туркия, Ироқ, Сурия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Венгрия, Молдова, Руминия, Болгария, Греция ва бошқа давлатлар вакиллари иштирок этади. Тадбир ташкилотчиси – Турк олами журналистлари Бутунжаҳон федерацияси ва “Татмедиа” республика матбуот ва оммавий коммуникациялар бўйича агентлиги.
ТУРКСОЙ ташкилоти томонидан ташкил этилган биринчи съезд 2014 йилнинг март ойида Эскишеҳирда ўтказилган эди. Унда 30 мамлакатдан 120 вакил иштирок этган эди.
Съездни ўтказишдан кўзланган мақсад туркий халқлар журналистлари ўртасида тажриба алмашинувини ташкил этиш эканлиги айтилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар