Сардор Милано Англиядаги мусиқий танловда қатнашиш учун таклиф олди

Маданият 27 Май 2015 1756

Апрель ойида "Главная сцена" лойиҳасида ғолиб бўлган ўзбекистонлик ёш хонанда Сардор Милано Англиядаги X-Factor шоусига таклиф этилди. Бу ҳақда "Главная сцена" лойиҳасининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинган.

X-Factor шоуси 2004 йилдан бери ўтказиб келинади ва кенг мухлислар оммасига эга. Ушбу лойиҳанинг бошқа мамлакатларда франшиз тарзидаги сайёр намуналари ҳам ташкил этилган.

Айни пайтда Сардор ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўзи таҳсил олаётган Гнесинлар номидаги мусиқа коллежининг  битирув  ҳамда магистратура босқичига кириш  имтиҳонларига тайёргарлик кўраётганлигини ёзган.

Кўпроқ янгиликлар