Суриялик миллиардер Яҳё Кирдий испан топ-клубларидан бирини сотиб олишга яқин турибди

Спорт 27 Май 2015 2410

Суриялик миллиардер Яҳё Кирдий испан топ-клубларидан бирини сотиб олишга яқин турибди. Бироқ у ҳозирча жамоанинг номини эълон қилмаяпти.

“Биз катта испан клубини сотиб олишга яқин турибмиз. Биз барча ҳуқуқларни ёки жуда бўлмаса 25 фоиз акцияни сотиб олмоқчимиз. Менинг ҳуқуқшуносларим бу масала бўйича ишлашмоқда. Ҳозир мен бу клубнинг номини айта олмайман, чунки мендан музокаралар пайтида буни сир сақлаб туришни сўрашган”, деб айтмоқда Кирдий.

2010 йилда суриялик тадбиркор “Ливерпуль” клубини сотиб олишга асосий даъвогар бўлган, бироқ бу битимни амалга ошириш фикридан воз кечган.

“Мен “Ливерпуль”ни сотиб олишга жуда яқин тургандим, бироқ мен тадбиркор одамман ва 300 млн фунт стерлинг қарз билан фойда кўришга умид қилиш жуда қийин масалалигини тушунаман”, деб айтмоқда Кирдий.

“Рафа Бенитес “Ливерпуль” муваффақиятсизликларининг асосий сабабчисидир. У жуда кўплаб кучли ўйинчиларни сотиб юборди ва жамоанинг қизил рангдаги футболкасини кийиб юришга умуман нолойиқ бўлган футболчиларни сотиб олди”, деб қўшимча қилди Кирдий.

Кирдий ўтмишда профессионал футболчи бўлган ва “Ал-Иттиход” клуби шарафини ҳимоя қилган.

Матбуотда у қандай фаолият билан шуғулланиши ҳақида деярли маълумот мавжуд эмас.

Кўпроқ янгиликлар