УЕФА президенти Мишел Платини ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилишини хабар қилди.
“Қўмита аъзолари чоршанба куни йиғилади, барча миллий футбол уюшмалари вакиллари тўпланади, – деди Платини AFP нашрига берган баёнотида. – УЕФА бугун Цюрихда содир бўлган воқеалардан таажжубда ва чуқур қайғуда”.
Эслатиб ўтамиз, бугун АҚШ суди ФИФАнинг 9 нафар мансабдор шахсига ҳамда ташкилот фаолияти билан боғлиқ 5 компания раҳбарларига нисбатан айблов ҳукмларини эълон қилди. Шу ҳукмнинг ижроси доирасида Швейцарияда ФИФА ва КОНКАКАФнинг бир қанча амалдорлари ҳибсга олинди. Бундан ташқари, полиция 2018 ва 2022 йиллардаги жаҳон чемпионатлари ўтказиладиган давлатларни танлаш жараёнидан пул ишлашда гумон қилинаётган бир гуруҳ шахслар устидан жиноий иш қўзғатди.