Uzmobile алоқа операторининг GSM тармоғи фойдаланувчилари энди интернет трафикларини сотиб олишни SMS орқали ҳам амалга оширишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар қолдирилган.

Манбада ёзилишича, эндиликда тармоққа уланган фойдаланувчи интернет трафик миқдори ва лотин ёзувидаги i ҳарфини қўшиб ёзган ҳолда 105 рақамига жўнатиши кифоя қилади.

Ҳозирги кунда компания ўз мижозларига 50 мб.дан 12 гб.гача бўлган 8 хил турдаги интернет-пакетларини таклиф қилмоқда.