17-22 июль кунлари Япония молиявий ва савдо компаниялари, кимёвий, оптик, электротехник маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналари раҳбарлари ва ходимларидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Делегацияга Чиба тижорат университети ректори Харуо Шимада раҳбарлик қилади.
Ташрифдан кўзланган мақсад иқтисодиётнинг “ўзбек модели” қай тарзда ишлаётгани, шунингдек, Ўзбекистон тарихи ва маданияти ёдгорликлари билан танишишдир.
Шимаданинг хабар қилишича, делегация Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида бўлади, шунингдек, вазирликлар, идоралар, тадқиқот институтлари ва университетлар вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказади.