Жанубий Кореянинг Эксимбанки Ўзбекистонга 3 млрд доллар кредит ажратади

Ўзбекистон 27 Май 2015 3213

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Абдуғаниевичнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида 2015 йилнинг 26 май куни Сеул шаҳрида Ўзбекистон-Корея бизнес форуми бўлиб ўтди.

Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги томонидан ташкил этилган форум ишида Корея томонидан 300дан ортиқ иштирокчи, шу жумладан Корея ҳукумати, савдо, саноат ва энергетика, ташқи ишлар, коммуникациялар, инфратузилма, қурилиш ва транспорт, қишлоқ хўжалиги ва минтақавий тараққиёт вазирликлари раҳбарлари иштирок этишди.

"Бугунги кунда Корея Эксимбанкининг сармоявий молиялаштириш соҳасидаги энг катта лойиҳалар мажмуаси Ўзбекистонга тўғри келиб, бу улуш 2 млрд доллардан ортиқни ташкил қилади", деб қайд этади ўз чиқишида банк вице-президенти Ким Йонг Ки.

"Биз ўзбекистонлик шерикларимизнинг кредит битимлари доирасида ўзларига олган мажбуриятларини бенуқсон ва ўз вақтида бажараётганини юқори баҳолаймиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, биз Ўзбекистон банкларига саноат ва инфратузилманинг етакчи тармоқларида стратегик сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш учун қарийб 3 млрд доллар миқдоридаги кредит маблағи ажратиш ҳақида битим тайёрламоқдамиз", деб маълум қилади Ким Йонг Ки.

Кўпроқ янгиликлар