Машҳур актёр Жеки Чан Пекинда 2022 йилги Олимпиада ўйинлари ўтказилишини қўллаб-қувватлаб, қўшиқ ёзди.

Унинг бу қўшиғи «Wake up winter» номи билан куйланган.

"Пекиннинг Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилишига ҳиссам қўшилишидан фахрланган бўлардим. Бу иш учун яна нима қилиш керак бўлса, қиламан", дейди Жек Чан.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада-2022 учун Пекиндан ташқари Олма-ота шаҳри ҳам даъвогарлик қилмоқда. Бу бўйича якуний қарор шу йилнинг 31 июль кунида эълон қилинади.