“Днепр” футболчиси Лейте Матеус “Севилья”га қарши ўтган Европа Лигаси финалининг 87-дақиқасида ҳушидан кетиб қолди.

Матеус “Севилья” ўйинчиси Тремулинас билан тўқнашиб кетгандан кейин, майдонга йиқилиб тушди. Майдонга шифокорлар чиққач, футболчини шифохонага олиб кетишга қарор қилинди.