Мадриднинг “Реал” жамоаси раҳбарияти ОАВларда жамоа томонидан “Ювентус”нинг яримҳимоячиси Пол Погбага қизиқиш билдирилаётгани ҳақидаги ахборотни рад этди.

“Реал” “Ювентус” билан ҳам, футболчининг агенти билан ҳам билан бу хусусда боғланмаган, шунинг учун La Stampa нашрида пайдо бўлган ахборот ҳеч нимага асосланмаган”, деб айтилмоқда қироллик жамоаси берган баёнотда.

Аввалроқ, La Stampa газетасида “Реал” Погбага 5 йиллик шартнома ва йилига 10 млн евролик маош таклиф қилгани ҳақида ахборот пайдо бўлган эди.

Франциялик футболчига “Барселона” ҳам қизиқиш билдирмоқда.