Oxford University Press нашриёти британиялик болалар орасида энг оммавий сўз “хештег” сўзи эканлиги аниқланган тадқиқот ўтказди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Radio 2 да ҳар йили ўтказиладиган “500 сўз” ҳикоялар танлови таҳлил қилинганда, мутахассислар 13 ёшдан кичик болалар орасида “хештег” сўзи кўп ишлатилишини аниқладилар. Умумий ҳисобда мутахассислар томонидан танловга топширилган 120,4 минг иш тадқиқ қилинди.

Болалар ўз асарларида “хештэг” ёки унинг белгиси “#” дан драматик эффектни яратиш ёки диққатни кучайтириш учун фойдаланишган. Мисол учун, намуна сифатида ушбу гаплар келтирилган: “Бу ажойиб кун, #қуёшли” ёки “Менинг оилам энг яхши оила. # фантастик оила”.

Мақолада 2015 йилда устувор мавзулар ижтимоий тармоқлар ва мобиль технологиялар бўлгани айтилмоқда. Бундан 20 та энг оммавий сўзлар рўйхатида келтирилган сўзлар дарак беради: “селфи”, “блог”, “YouTube”. Энг кам ишлатилган сўзлар орасида “MP3”, “Playstation”, “iPod”, “Nintendo”, “Blackberry” ва ҳаттоки “ТВ” сўзлари бўлган.