Ангрен кўмир кони йўлининг қурилишида катта миқдордаги пул ўзлаштириб юборилгани аниқланди

Жамият 28 Май 2015 3175

“Ангрен” БПИМБ корхонаси участка бошлиғи Илҳомжон Мадраҳимов Ангрен кўмир конига айлана йўл қурилиши жараёнида катта миқдордаги пулларни ўзлаштириб юборганликда айбланмоқда. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Келтирилишича, “Қамчиқавтойўл” ИЙФК билан тузилган шартномага кўра, компания Ангрен кўмир конининг айланиб ўтиш йўлини қуриб бериши лозим эди. бунинг учун 1 млрд 892 млн 312 минг сўм пул ажратилди. Хизматлар учун 9 млн 413 минг сўм ажратилди.
Бироқ объектда бажарилган ҳисоб-китоб ишлари 192 млн 555 минг сўм маблағ қўшиб ёзиш йўли билан ўзлаштирилгани, сифатсиз ишлар қиймати эса 435 млн 895 минг сўмни ташкил қилиши аниқланди.
Бу ишларда гумон қилинган И. Мадраҳимовга “Тошкент” КХСИТФКда иш юритувчи лавозимида ишлаб келаётган, ёрдамчи пудратчи бўлган Муҳаммаджон Мавлонов шериклик қилган. Унинг корхонаси томонидан бажарилган ишлар қийматига 119 млн 387 минг сўм маблағ қўшиб ёзилган, 297 млн 619 минг сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилган.
Суд ҳар икки айбланувчига тегишли жазони тайинлади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар