АҚШ ҳарбий базасида 22 нафар ҳарбий куйдирги касали таъсирига учраган бўлиши мумкин

Жаҳон 28 Май 2015 1508

Пентагон АҚШнинг Жанубий Кореядаги “Осан” авиацион базасига ва АҚШнинг 9 штатида жойлашган хусусий лабораторияларга хатолик туфайли куйдирги касали намуналарини юборди.

Бунинг оқибатида базадаги 22 ҳарбий бу касалнинг таъсирига учраган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

“22 киши машғулот пайтида куйдирги намуналари таъсирига учраган бўлиши мумкин, барча тиббий чоралар кўрилди, жумладан, текширувлар ўтказилди, антибиотиклар берилди, баъзи ҳолларда эмлаш ишлар амалга оширилди. Ҳарбийлардан бирортасида касаллик аломатлари кузатилмаган. Аввал нофаол ва зарарсиз деб ҳисобланган намуна ўқув лабораториясида ишлатилар эди”, деб айтилмоқда авиабаза сайтида чоп этилган хабарда.

Кўпроқ янгиликлар