«Сандерленд» бош мураббийи Дик Адвокат жамоани тарк этишга қарор қилди. 

Голландиялик мутахассис март ойида "қора мушуклар"ни қабул қилиб, мавсум охирига қадар шартнома имзолаганди. У жамоани Премьер-лигада олиб қолишнинг уддасидан чиқди. 

«Ҳаётимнинг маълум қисмида қарор қабул қилишим керак бўлади. Ахир ёшим 68да. Кўп жамоалар менга мурожаат қилишди, лекин мен ё "Сандерленд"да қолишга, ёки бошқа жамоани бошқармасликка қарор қилгандим. Клуб раҳбарияти ва барча ходимлар ва албатта мухлисларга миннатдорчилик билдираман», – дейди Адвокат.