Эстония Европа Иттифоқида жорий қилиниши кўзда тутилаётган муҳожирлар квотасига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Таави Рийвас Delfi нашрига берган интервьюсида баёнот берди.

Унинг фикрича, квоталар мантиққа зид ҳисоб-китобларга асосланади.
Еврокомиссия режасига биноан Эстонияга Италиядан 443 ва Грециядан 295 қочқин йўл олади.
Рийваснинг фикрича, Иттифоққа аъзо ҳар бир давлат қанча муҳожир қабул қила олишини ўзи ҳал қилиши керак.