Европа Иттифоқи Башар Асад ва унинг атрофидаги мулозимларига қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди

Жаҳон 28 Май 2015 1450

Европа Иттифоқи Сурия президенти Башар Асад ва унинг атрофидаги мулозимларига “мамлакатда давом этаётган репрессия ва инсон ҳуқуқларининг таҳқирланиши” сабабли санкцияларни яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Европа Иттифоқида Суриядаги вазият оғирлашаётгани айтилмоқда. Суриянинг тахминан 200 нафар амалдори ва 70 та ташкилотига нисбатан киритилган санкциялар (ҳисоб рақамидаги маблағларнинг музлатилиши ва ЕИ ҳудудига киришни тақиқлаш) муддати узайтирилди.

Бундан ташқари, Сурияга қурол эмбаргоси, нефть импорт қилиш ва баъзи хом ашёларни экспорт қилишга киритилган тақиқловлар ҳам ўз кучида қолди. Бундан ташқари, Европа компанияларига ҳанузгача Суриянинг нефть соҳасига маблағ киритиш тақиқланган.

ЕИ томонидан Сурияга қарши санкциялар илк бор мамлакатда фуқаролик уруши эндигина бошланганда, 2011 йилнинг май ойида киритилган эди. 5 йилдан бери давом этаётган ушбу можаро туфайли 220 мингдан кўпроқ одам аязит чекди, миллионлаб сурияликлар қўшни давлатларга чиқиб кетдилар. Сурияда ҳукумат қўшинлари ва мухолифат кучлари ўртасидаги қарама-қаршиликдан ташқари, ИШИД, Озод Сурия армияси ва “Ислом фронти” террорчилик ташкилотлари ҳам бир-бирлари билан курашмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94905 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46297 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51531 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9263 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20078 Ўзбекистон
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 293 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 363 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 369 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 1028 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Кўпроқ янгиликлар