ФИФАда коррупция бўйича айбланаётган 6 нафар амалдор 24 йил давомида пора сифатида 150 млн доллар олгани айтилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Федерал қидирувлар бюроси матбуот-анжуманида АҚШ бош прокурори Лоретта Линч маълум қилди.

Аввалроқ ФИФАда коррупция 1991 йилдан бери мавжуд бўлганлиги маълум қилинганди.

Шунингдек, ФИФА амалдорлари рэкет, қаллоблик ва пул ювганликда айбланмоқда.