Экшн-камералар ишлаб чиқарувчи етакчи GoPro компанияси дрон ишлаб чиқаришини маълум қилди. Бу ҳақда компаниянинг ижрочи директори Ник Вудман Code Conference анжуманидаги нутқида айтиб ўтди.

Вудман илк квадрокоптерлар 2016 йилнинг ярмида сотувда пайдо бўлишини маълум қилди.

Дроннинг нархи маълум қилинмаган, бироқ у 500-1000 доллар атрофида туриши тахмин қилинмоқда.