Касильяс: Перес мендан дарвозабонлар ҳақида сўраганда, де Хеанинг номини айтганман

Спорт 28 Май 2015 807

Мадриднинг “Реал” футбол жамоаси дарвозабони Икер Касильяс “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид де Хеанинг “Реал”га ўтиши эҳтимоли борлигидан хавотирланамаётганини айтди.

“Агар де Хеа жамоамизга ўтса, биз бундан жуда хурсанд бўламиз. Соғлом рақобат – бу яхши нарса. Менинг шартномамда айнан мен биринчи рақамли дарвозабон бўлишим кераклиги ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Биз клубда ҳам Испания терма жамоасидаги каби асосий таркибдан жой олиш учун курашишимиз керак. Де Хеа – ажойиб дарвозабон, у босимни кўтара олади ва унинг “МЮ”да орттирган тажрибаси жамоага фойда беради.

Бир марта Флорентино Перес мендан агар имконим бўлганда, қайси дарвозабонни жамоага олган бўлишим ҳақида сўраганда, мен испанияликлар – Серхио Рико, Асенхо ва де Хеани афзал кўришимни айтган эдим. Ҳозирда бу дарвозабонлар орасидан де Хеа энг тажрибалиси ҳисобланади”, дейди Касильяс.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар