"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти "Милан"дан таклиф олди.

Gazzetta dello Sport хабарига кўра, "Милан" хўжайини Сильвио Берлускони 55 ёшли мутахассисга йилига 4 миллион евро маош тайинлашни кўзда тутувчи 3 йиллик шартнома таклиф қилди.

Агар Анчелотти "Милан"га қайтадиган бўлса, клуб унга трансферлар учун 120 миллион евро ажратади.

Бундан ташқари, Анчелотти шартномаси муддатидан олдин бекор қилингани учун "Реал"дан аввал хабар қилинганидек, 4 миллион эмас, 6,5 миллион евро товон пули олиши маълум бўлди.