Мишель Платини: “Мен Блаттердан истеъфога чиқишини сўрадим, у энди кеч бўлганини айтди”

Спорт 28 Май 2015 2496

УЕФА президенти Мишель Платини ФИФА президенти Йозеф Блаттер билан учрашгани ҳақида маълум қилди.

“Мен ФИФАни яхши кўраман, унинг тарихига қойил қоламан. Бироқ мен тўйдим. Бўлаётган воқеалар барча чегаралардан ўтиб кетди.

Мен Блаттерга дангал: “Зепп, биз бирга ишладик ва ютдик, бироқ бугун истеъфога чиқишингни сўрайман”, деб айтдим.

У менга: “Мишель, биз бир-биримизни кўпдан биламиз, бироқ энди жуда кеч бўлди, мен кета олмайман – конгрессга бир кун қолди”, деб айтди.

Мен Зеппдан лавозимидан кетишини сўрадим, чунки у ФИФАнинг нуфузига катта зиён етказмоқда. Дўстингга кетиши ҳақида айтиш осон эмас, бироқ буни вазият тақозо қилмоқда. Мен буни қайғу билан айтаман. Ҳаддан кўп жанжаллар бўлмоқда.

Мен Зеппга бизни кўп танқид қилишаётганини айтдим. У “Сени менчалик танқид қилишмаяпти, ҳар ҳолда”, деб айтди”, демоқда Платини.

Платини УЕФАнинг аксарият аъзолари ФИФА президенти сайловида Блаттерга овоз бермасликларини айтмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар