Nike компанияси ФИФА тизимида амалга оширилгани гумон қилинаётган порахўрлик ҳолатлари бўйича текширув ўтказаётган терговчиларга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

"Биз ҳукумат билан ҳамкорлик қиламиз. Бу ҳаммамиз учун муҳим. Биз бу жиддий айбловлардан қаттиқ хавотирга тушганмиз", дейилади компания ахборотида.

АҚШ Адлия департаментининг айблов актида АҚШ ҳудудида бош офиси жойлашган спорт компанияларидан бири Бразилия миллий терма жамоаси либосида ўз белгиси туриши учун пора бергани ҳақида ҳам қайд этилган.