Охирги 15 йил ичида ахборот-коммуникацион технологияларининг кескин ўсиши кузатилди. Ҳисобот даврида интернетдан фойдаланувчилар сони 7 баробарга ошди.
Бу ҳақда Халқаро электр алоқа иттифоқининг ҳисоботида маълумот берилди. Ҳужжат БМТ Халқаро учрашувининг ахборот жамияти масалалари бўйича Форумида тақдим қилинди. Тадбир Женевада 25-29 май кунлари бўлиб ўтади. Тадбирда турли мамлакатлардан ташриф буюрган 1 700 киши иштирок этмоқда.
Ҳисоботда айтилишича, бугунги кунда 3.2 млрд одам интернет хизматларидан фойдаланади, улардан 2 млрд нафари ривожланаётган мамлакатларда яшайди. 2000 йилда уларнинг сони 738 млн кишини ташкил қилган эди.