Андижон вилояти Солиқ, валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментининг Олтинкўл туман бўлими ноқонуний мойжувоз фаолиятига чек қўйди.
Аниқланишича, фуқаро Зиёдбек Ҳамраев ўзи яшаб келаётган ҳудуддаги фойдаланилмаётган бинода Абдуманноб ва Акмалжон Турғуновлар ҳамда Тўлашбой Сайдаҳмедовлар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланган ҳолда мойжувоз дастгоҳи ўрнатган. Улар чигитдан қўлбола услубда сифатсиз истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Яширин цехдан қарийб 1 500 кг чигит, 1 тонна кунжара, 450 литр пахта ёғи, мойжувоз дастгоҳи ва бошқа ашёвий далиллар топилди.
“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, 2015 йилнинг ўтган даври мобайнида департамент туман бўлими томонидан бундай турдаги 4 қонунбузарлик аниқланиб, бартараф этилган.