Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар чоғида Сурия мухолифати конкрет келишувларга эриша олди, деб хабар беради РИА Новости.

“Биз Сурияда тинчлик ўрнатиш учун зарурий бўлган пунктлар бўйича биринчи навбатда конкрет келишувларга эриша олдик”, – деди бунинг юзасидан курд ҳаракати вакили Сарбаст Набий.