"Ўзбекенгилсаноат" компанияси чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда 21та истиқболли лойиҳаларни ҳам амалга оширишни мўлжаллаган.

Маълум қилинишича, жорий йилда умумий қиймати 50 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган “Индорама Қўқон текстил” тўқимачилик корхонасини (тўртинчи босқич) ташкил этиш ишлари бошланган. Уни 2017 йилда фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Йил охиригача “Ўзбекенгилсаноат” Давлат акциядорлик компанияси Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 230 миллион доллардан ортиқ 33 инвестиция лойиҳасини ҳаётга татбиқ этади. Натижада 2,8 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиб, экспорт ҳажми ошади ва ички бозор юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотлари билан таъминланади.