Ўзбекистон Мензбир суғурлари сони 20 баробарга қисқариб кетди

Жамият 28 Май 2015 1335

Охирги 20 йил ичида Ўзбекистон ҳудудида тарқалган Мензбир суғуларининг сони 20 баробарга камайиб кетган. Чотқол давлат қўриқхонасининг маълум қилишича, кўрсатилган даврда ноқонуний овчилик фаолияти оқибатида суғурлар миқдори 100 мингдан 5-7 мингга тушиб кетган.

Қўриқхона мутахассислари ўтказган мониторнинг таҳлиллари натижасида республика Қизил китобига киритилган ушбу жониворлар миқдорини тез суръатларда камайиб бораётгани аниқланди. Қўриқхона катта илмий ходими Елена Бикованинг сўзларига қараганда, Мензбир суғурлари тарқалган ҳудуднинг энг катта қисми Ўзбекистонга тўғри келади, бу эса мамлакат биологлари ва экологлари зиммасига ушбу турни сақлаб қолиш масаласида алоҳида масъулият юклайди.

Суғурни овлаш учун 13 минг доллар жарима белгиланган. Лекин, Бикованинг айтишича, овчилардан ташқари, чорвадорлар томонидан қўриқхона ҳудудига қўй сурувларининг ўтлатилиши ва бунинг оқибатида атроф муҳитнинг ифлосланиши ҳам суғурларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57012 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33051 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40895 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4982 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16820 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 702 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 941 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар