Ўзбекистонда 2015 йил 1 апрель ҳолатига кўра лицензия муддати амалда бўлган 542 та нодавлат таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Улардан 1 та олий таълим (Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти), 155 та мактабгача таълим, 34 та умумий ўрта таълим, 54 та мактабдан ташқари, 298 та кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш йўналишида. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълумотларига таяниб, “Сабо” газетаси хабар бермоқда.

Нодавлат таълим муассасаларининг аксарияти (400 та) пойтахтда жойлашган. Кейинги ўринларда бораётган Фарғона ва Самарқанд вилоятларида бу кўрсаткич тегишли равишда 30 ва 21 тани ташкил этади.
НТМлар берилаётган лицензияларнинг амал қилиш муддати - 5 йил.