Россия президенти Владимир Путин ФИФАдаги можаро Россияда бўлиб ўтиши керак бўлган 2018 йилги жаҳон чемпионатининг ўтказилишига таъсир қилмаслигини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

Путин “ФИФАдаги вазият 2018 йилги жаҳон чемпионатига таъсир қилиш эҳтимоли мавжудми?” деган саволга “Билмадим. Бу бизга тааллуқли эмас”, деб жавоб берди.

Аввалроқ Нью-Йоркда АҚШ адлия департаментининг ФИФА, КОНКАКАФ ва КОНМЕБОЛ футбол ташкилотларидаги коррупцияга бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтган эди. Унда АҚШ бош прокури Лоретта Линч ва ФҚБ директори Жеймс Коми ҳам иштирок этди. Коррупцион можаро туфайли ФИФАнинг бир қатор амалдорлари ҳибсга олинди.