Россия АҚШни ўз чегараларидан ташқарида ҳукм чиқаришни бас қилишга чақирди

Жаҳон 28 Май 2015 10052

Бир неча кундан буён давом этаётган ФИФАдаги коррупция иши муносабати билан Россия АҚШни ўз чегараларидан ташқарида ҳукм чиқаришни бас қилишга чақирди. Бу борадаги баёнот Россия ТИВ расмий сайтида эълон қилинди.
“АҚШни ўз чегараларидан ташқарида ҳукм чиқаришни бас қилишга ва халқаро ҳуқуқий меъёрларга амал қилишга чақирамиз”, – дейилади ҳужжат матнида.
Дипломатларнинг сўзларига қараганда, ФИФА иши яна бир бор АҚШ қонунчилигининг ҳудудий номутаносиб қўлланилишига яна бир мисолдир.
Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШ бу ишни халқаро футбол ташкилотига соя солиш мақсадида қўлламаслигига умид билдирди.

Кўпроқ янгиликлар