Самарқанд шаҳрининг Рудакий кўчасида таъмирлаш ва қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Кўчадан тайёрланган репортажда таъкидланишича, кўчанинг ёмон аҳволда эканлиги боис у орқали шаҳарнинг олий мартабали меҳмонлар маршрути ўтмаган. Рудакий кўчаси имом ал-Бухорий мақбарасига элтадиган қисқа йўлга уланиши эътиборга олинса, меҳмонларни ушбу ёдгорликка элтиш учун шаҳарнинг бошқа қисмидан ўтишга ва масофани узоқлаштириб юборишга тўғри келган.

Таъкидланишича, таъмир ишлари якунига етгач, кўча олий мартабали меҳмонлар ва туристлар олиб ўтиладиган ёки жойлаштириладиган манзиллардан бирига айланади.