27 май оқшомида Варшава шаҳрида жорий мавсум Европа Лигаси мусобақасининг финал ўйини ўтказилди. Бу ўйинда Украинанинг "Днепр" ва Испаниянинг "Севилья" жамоалари бош соврин учун баҳс олиб боришди.

Дастлаб, ҳисобни украинликлар 7-дақиқада очишди. Кейин Криховяк (24-дақиқа) орадаги фарқни йўққа чиқарди. 31-дақиқага келиб, "Севилья" олдинга ўтиб олди. Руслан Ротань 44-дақиқада мувозанатни тенглаштирди - 2:2. 

Иккинчи бўлимда, тажриба ўз сўзини айтди, "Севилья"нинг колумбиялик ҳужумчиси Бакка 73-дақиқада ғалаба тўпини йўллаб, амалда жамоасининг ғолиблигини таъминлаб берди.

Шу тариқа "Севилья" Европа Лигасининг ғолибига айланди.  

Европа Лигаси, финал
Днепр Украина – Севилья Испания 2:3 
Голлар: 1:0 – 7 Калинич, 1:1 – 28 Криховяк, 1:2 – 31 Бакка, 2:2 – 44 Ротань, 2:3 – 73 Бакка. 
Днепр – Бойко, Федецкий, Дуглас, Чеберячко, Лео Матос, Канкава (Шахов, 85), Федорчук (Безус, 68), Матеус, Ротань, Коноплянка, Калинич (Селезнев, 78).
Севилья – Рико, Видаль, Каррису, Колодзейчак, Тремулинас, Мбиа, Криховяк, Рейес (Коке, 59), Банега (Иборра, 89), Витоло, Бакка (Гамейро, 82).
Огоҳлантиришлар: Канкава (17), Криховяк (45), Калинич (45), Каррису (62), Безус (70), Бакка (74), Ротань (75), Лео Матос (83).