Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган “Ташаббус-2015” кўрик-танловининг якуний, республика босқичи очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати тарқатган матбуот хабарномасидан маълум бўлди.

Таъкидланишича, тадбир 2015 йил 28-29 май кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, кўрик-танловнинг туман (шаҳар) босқичларида жами 6228 нафар тадбиркорлик субъектлари иштирок этган, шундан 2538 нафарини тадбиркор, 1558 нафарини фермер ва 2132 нафарини ҳунармандлар ташкил қилган. Кўрик-танловнинг ушбу босқичи кўргазмаси билан 45000 дан ортиқ ташриф буюрувчилар танишишган.

Танловининг республика босқичида иштирокчилар сони 41 нафарни ташкил қилиб, шундан 14 нафари тадбиркор, 14 нафари ҳунарманд ҳамда 13 нафари фермерлардир. Иштирокчиларинниг 6 нафари (14%)ни аёллар ташкил қилса, 37 нафари (86%) эркаклардир.
2015 йил 11 июнь куни соат 18.00 да муҳташам “Туркистон” санъат саройида ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида “Ташаббус-2015” ғолиблари ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.