Тошкентда камондан отиш бўйича минтақавий семинар бошланди

Спорт 28 Май 2015 748
Жорий йилнинг 27 май – 1 июнь кунлари Республика олимпия захиралари коллежида камондан отиш бўйича мураббийлар учун минтақавий семинар ўтказилади
 
Халқаро олимпия қўмитасининг бирдамлик дастури асосида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Халқаро ҳамда Республика камондан отиш спорт федерациялари ташаббуси ташкил этилган мазкур минтақавий семинарда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган мутахассислар билан бирга қўшни Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатидан келган мураббийлар ҳам ўз билим ва малакаларини оширмоқдалар. Семинарни ўтказиш учун Халқаро камондан отиш федерацияси эксперти Станислав Троепольский (Исроил) таклиф этилган. 
 
Қарийиб бир ҳафта давом этадиган семинарда мутахассислар спортчиларни тайёрлаш методикаси, мусобақаларнинг қоидаларига киритилган янгиликлар бўйича назарий ва амалий курсларда иштирок этадилар. 
 
Бугун семинарнинг очилишига бағишланиб ўтказилган маросимда сўзга чиққанлар камондан отиш спорт тури жуда қадим тарихга эга бўлиб, Марказий Осиё ҳудуди, хусусан Ўзбекистонда йилдан-йилга тараққий этиб, халқаро майдонларда эришилаётган муваффақиятлар салмоғи юксалиб бораётганини таъкидлаб, бу каби семинарлар мутахассислар билим ва кўникмаларини янада бойитидаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътироф этишди. 
 
“Аввало ҳукуматимиз раҳбариятига бизга қаратилаётган эътибор ва кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз, - дейди Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Гулнора Арипова. Бугунги кунда камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш учун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика камондан отиш федерацияси томонидан барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Бугундан бошланган минтақавий семинар ҳам мамлатимизда спортнинг ушбу турини янада ривожланишига хизмат қилади”. 
 
Шу тариқа, минтақавий семинар ҳам бошланди. Бугун куннинг биринчи ярмида семинар иштирокчилари назарий билимларини янада бойитадилар. Шундан сўнг амалий машғулотлар бошланади.
 
Камондан отиш спорт тури дунёнинг 180 давлатида ривожланаётган бўлиб, Ўзбекистонда ҳам йил сайин ривожланмоқда. Жумладан, бугунги кунда Тошкент шаҳри ва вилояти, шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида кенг оммалашган бўлиб, Республикамиздаги бешта олимпия захиралари коллежларида камондан отиш бўлимлари ташкил қилинган. Айни пайтда Тошкент вилоятининг Ўрта-Чирчиқ туманидадаги “Олимпия” спорт мажмуасида замонавий лукодром барпо этилмоқда. Бундан ташқари пойтахтимиздаги Сергели туманида Ўзбекистон камондан отиш федерацияси томонидан лукодром фаолият кўрсатмоқда.
Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70875 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36977 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21397 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80785 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61796 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 114 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 64 Жаҳон
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1134 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 735 Жаҳон
Франсуа Олланд сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди
23:22 / 23.08.2017 471 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар