27 май куни Ўзбекистон Миллий университетида “Ўзбекистонда рус тили ва адабиёти” мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Бу ҳақда Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар қилмоқда.

Конференцияда чиқиш қилган Россия педагогик ва ижтимоий фанлар академияси мухбир аъзоси Давлатбек Саъдуллаевнинг фикрича, 2015 йилнинг Россияда адабиёт йилининг эълон қилинганлиги рус тили ва адабиётининг жаҳон миқёсдаги ўрнини янада оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, Тошкентдаги Лев Толстой номидаги кутубхона ахборот-ресурс маркази директори Татьяна Олимхўжаева тадбирда маъруза қилиб, Россотрудничество томонидан кутубхонага Россияда нашр қилинган китоблар совға қилинганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир доирасида конференция материаллари тўпламининг тақдимоти ўтказилди.