АҚШнинг Вашингтон штати Сиэтл шаҳридаги Боғлар маъмурияти Капитолий тепалигида жойлашган «Тошкент» боғини янгилаш ниятини маълум қилди

Маъмуриятдагилар айтишича, лойиҳанинг бош мақсади серсоя дарахтлар ёрдамида боғ манзарасини яхшилаш ҳисобланади. Life, Love, Time and Game ёдгорлиги атрофига қўшимча майдон қурилади ва ўриндиқлар ўрнатилади.

Боғ маъмурияти шунингдек, лола дарахтларини ўтқазиш учун қўшимча ҳудуд ажратмоқчи ва бу иш тошкентлик боғбонлар томонидан амалга оширилади.

Боғ 1980 йиллар охирида барпо этилган ва Сиэтлга қардош бўлган Тошкент шаҳри шарафига номланган эди. Шаҳарларни қардош қилиш тўғрисидаги битим 1973 йилда имзоланган.