Туркиянинг Адана шаҳридаги кўчалардан бирига Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев номи берилди. Бу Туркиядаги унинг номи билан аталган 4-кўча бўлди.
Шаҳар губернатори Мустафо Буюк кўчанинг очилиш маросимида қилган чиқишида Назарбоевнинг жаҳон миқёсида таниқли шахс эканлигини таъкидлаб, уни Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатурк билан қиёслади.
Назарбоев номли биринчи кўча Навшаҳарда 2011 йили очилган эди. 2012 йилда шу номли кўча Қиршаҳарда, 2013 йили эса Габзада очилди.