Америкалик теннисчи Винус Уильямс Франция Очиқ чемпионати (“Ролан Гаррос”) доирасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжуманига кирмагани учун 3000 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

Tennis World сайти хабарига кўра, Винус ҳамюрти Слоан Стивенсга қарши биринчи даврадан ўрин олган учрашувдан сўнг кортни тарк этган ва матбуот анжуманида қатнашмаган. Уильямсларнинг тўнғичи 6:7(5), 1:6 ҳисобидаги мағлубиятни хазм қила олмагани тахмин қилинмоқда.