Uzbekistan Airways Technics авиакорхонаси доимий ҳамкори – Россиянинг Vim-Avia компанияси билан ҳамкорлигининг навбатдаги босқичини реализация қилмоқда. Икки компания ўртасида имзоланган шартнома доирасида учинчи Боинг-757-200 самолёти корхонада техник кўрикдан ўтказилмоқда. Илгарироқ шу русумдаги иккита лайнерга берилган муддат ичида техник хизмат кўрсатилган эди.

Бундан ташқари, яқинда Uzbekistan Airways Technics Қозоғистоннинг йўловчи ташувчи SCAT авиакомпаниясига тегишли самолётларнинг трапларини таъмирдан чиқариб берган эди.