Халқаро регби иттифоқи президенти Ўзбекистонга 5 кунлик расмий ташриф уюштирмоқда

Спорт 28 Май 2015 522

Халқаро регби иттифоқи президенти Бернард Лапассет Тошкентга 5 кунлик ташриф билан келди.

У ўз ташрифи давомида Ўзбекистонда жорий қилинган "Регбига кириш" дастури доирасида амалга оширилиган ишлар билан танишиш, регбичиларнинг спорт базаларига ташриф буюриш, шу соҳадаги масъуллар билан учрашиш ва регби бўйича Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон ҳамда Ҳиндистон терма жамоаларининг ўйинларини томоша қилишни режалаштирган.

"Биз учун Бернард Лапассетни Ўзбекистонда кутиб олиш қувончли ҳодисадир. Бу ташрифдан кейин Ўзбекистонда ва Марказий Осийода ушбу спорт янада ривожланишини кутиш мумкин", дейди Ўзбекистон регби федерацияси вакили Содиқ Сафоев.

Қайд этиш жоизки бу Лапассетнинг Марказий Осиё ҳудудига амалга оширган илк ташрифи бўлади. Айни вақтда Марказий Осиё давлатларидан фақат Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон Халқаро регби иттифоқи аъзоси ҳисобланади.

Бернард Лапассет 27 майдан 1 июнь кунигача Ўзбекистонда бўлади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар